МАҚОЛАЛАР МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ 22 февраля, 2019 0 739 Инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ёндир. Ақилли инсон яхши сифатларни асраб, камолга етказади, ёмон сифатларнинг зарарини билиб, улардан ҳалос ва саломат бўлади.инсон табиатидаги ёмон сифатлардан бири ёлғончилик ва ўғирликдир, ўғри молингизни ўғирласа, ёнғончи ақлингизни ўғирлайди. Баъзилар фойда кўриш ё зарарни даф қилиш учун ёлғон сўзлайди. Ёлғон сўзлаб, фойда кўрмоқчи ёки балодан қутилмоқчи бўлади. Баъзилар суҳбатдошларини ўзига жалб қилиш учун ёлғон ишлатади. Улар ночор ва паст инсонлардир. “Тилчизлик ёлғончиликдан яхшидир”. Бу ҳикмат эҳтимол улар ҳақида айтилгандир. Баъзилар душманларидан ўч олиш мақсадида ёлғон гапиради. Ёлғонни душмани қарши қурол қилади. Бўлмаган қабиҳликни тўқиб, душманига ёпиштиради. Шунинг учун динимизда кишининг душманига қарши гувоҳлиги рад қилинган. Ёлғончилик барча ёмонликларнинг манбаи, разилликларнинг асли, оқибати баҳтсизлик, самараси тубанлик бўлган иллатдир. Ёлғондан туҳмат, туҳматдан нафрат, нафратдан душманлик келиб чиқади. Душманлик бор жойда тинчлик ва роҳат бўлмайди. Ёлғончилик шаҳс ва жамиятга ана шундай зиёнлар келтириши боис динимизда ҳаром қилинган. Сафён ибн Сулайм бундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламдан сўради: Мўмин қўрқоқ бўладими? “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Яна сўради: “Мўмин бахл бўладими?” “Ҳа”, дедилар. Яна сўрашди: Мўмин ёлғончи бўладими? “Йўқ”, деб инкор қилдилар”. Ҳулоса шуки; рос сўзлашда ҳатар кўрсангиз ҳам, рос сўзланг зеро Нажот рост сўздадир. Билим юрти мударриси Абдулхамид АЛИЕВ “Адабуд дуня ва дин” китоби асосида тайёрлади.