МЎМИННИНГ ФАРОСАТЛИ НАЗАРИ

0
634

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг Фаросатидан эҳтиёт бўлинглар, чунки у Аллоҳнинг нури билан назар солади”деб: “Албатта, бу ходисада фаросатли кишилар учун аломатлар бордир” (Ҳижр сураси, 75-оят)ни тиловат қилдилар”. Дедилар. (имом Термизий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам комил ва мухлис мўмин банданинг Аллоҳ таоло томонидан иззат-икром қилинишини, унга ҳақ билан ботил орасини ажратиш фаросатини берилишини хабар бериб “мўминнинг фаросатидан эҳтиёт бўлинглар”, деб огоҳлантирмоқдалар. Чунки комил мўмин киши сизлар яшираётган нарсага Аллоҳ таолонинг нуридан чароғон бўлган кўзлар билан назар солади ва ибодат ила уйғонган қалб билан ҳақиқатни ҳис этади.
Фаросат сўзи луғатда “фаҳимлаш”, “ўткир ақил” маъноларни англатади. Шунинг учун ҳам ҳалқимизда “фаросат ярим каромат” деган ҳикматли сўз бор. Фаросат иккига ажратиб шархланса- :Иймоний фаросат ва Риёзий фаросатга ажрайди.
Иймоний фаросат — банда қалбига солинган Аллоҳ таолонинг нури бўлиб, қалбини чулғаб оладиган идрокдан иборат. Ушбу фаросат иймон қувватига кўра турлича бўлиб, иймон қанчалик кучли бўлса, фаросат ҳам шунчалик ўткир бўлади.
Риёзий фаросат — тўйиб таом емаслик, бедорлик ва тоат ибодатни кучайтириш , яхши ишларни кўпайтириш каби амаллар билан ҳосил бўлади. Мазкур амалларни қилиш натижасида кишида фаросат ва атрофдаги нарсалар ҳақиқатини англаш тўғрисидаги муаян тушунчалар юзага келади. Ушбу фаросат фақатгина мўмин кишига хос эмас, мазкур риёзатлар билан исломда бўлмаган шахслар ҳам унга эриши мумкун. Чунки бу фаросат иймонга ҳам, валийликка ҳам далолат қилмайди, шунингдек фақатгина ҳақиқатни ҳам, доимо тўғри йўлни ҳам кўрсатиб бермайди.
Ушбулардан маълум бўлмоқдаки, валийлар Аллоҳ таолонинг дўстлари бўлиб улар тарафидан содир бўлган ғайриоддий ишлар Аллоҳ таолонинг уларга берган инъомидир. Шуни алоҳида таъкид билан айтиш керакки — улар бунга шарият ҳукмларини яхши биладиган ва уларга қатъий амал қиладиган олим бўлганлари сабабли эришганлар. Сўфи Оллоҳёр бобомизнинг “Саботул ожизин” китобида:
Шарият ҳукмидан ташқи риёзат,
Эмас тоат, қабоҳатдур, қабоҳат,.
яъни қилаётган ишлар қанчалик машақат билан адо этилган бўлмасин, шариятга мувофиқ келмаса, ибодат саналмайди. Тоат ибодат ва ажр мукофот учун биринчи ўринда иймон шарт қилинган. Шунинг учун ҳадисдаги “..Аллоҳнинг нури билан қарайдиган фаросат” соҳибларини мўмин деб атамоқдалар!

Билим юрти 1-курс талабаси
Ҳамрақулов Нуриддин “Туҳфатул аъалий” китоби асосида таёрлади.

Load More In МАҚОЛАЛАР