ЯНГИЛИКЛАР Мусулмонлар кенг кўламли экологик акциясини уюштирди 8 августа, 2022 0 182 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун Канаданинг Альберта шаҳридаги Форт-Мак-Мюррей ислом маркази аъзолари шанба куни масжид ҳудудида 100 ва ундан ташқарида 1 000 та дарахт экиш акциясини бошлаб юборди. Бу ҳақда islam.ru хабар бермоқда. «Масжид ҳудудида дарахтлар ва кўкаламзорлаштириш ишлари ислом маданиятининг бир қисми бўлиб, жамият ривожига ҳисса қўшади ва атроф-муҳитга яхши таъсир кўрсатади», — дейди акция ташкилотчиларидан бири. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати