Муташобиҳларни тўғри англаш 2-қисм

0
164

Аввал, аҳли сунна вал жамоа уламолари асос солган йўлни баён қиламиз:
Бу йўл икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда фақат битта йўналиш бор бўлиб, ундан юриш шарт ва вожиб. Бошқа вариант йўқ. Иккинчи босқичда эса иккита йўналиш бўлиб, унда танлов ихтиёри бор.
Биринчи босқич: Муташобиҳ оятлардаги ҳақиқий маънодан Аллоҳ таолони поклаш. Юқорида зикр қилинганидек муташобиҳларда бир қанча маъноларнинг эҳтимоли бўлади. Ана ўша эҳтимолий маънолар лафзнинг ҳақиқий маъноси ҳам мажозий маъноси ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир мукаллаф мўъмин мусулмон учун муташобиҳ калиманинг ҳақиқий маносидан Аллоҳ таолони пок деб билиши вожиб ҳисобланади. Чунки калиманинг ҳақиқий маъносини Аллоҳга нисбатини бериб бўлмаслигига ақлий ва нақлий далиллар қатъий равишда далолат қилади. Мисол билан тушунтирадиган бўлсак:
Аллоҳ Таоло Фатҳ сураси 10-оятида:
يد الله فوق أيديهم
Яни: «Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир», деб марҳамат қилади.
Ушбу оятдаги «яд» калимасини ҳақийқий маъноси инсон азоларидан бири бўлмиш «қўл» маъносидадир. Лекин “яд” калимасининг мажозий бошқа маънолари ҳам бор. Масалан: “фалончини қўли баланд келди”, деганда “ғалаба” маъноси, “фалончини қўли узун”, деганда “кўп нарсага қодир” маъноси, “фалончини қўли очиқ”, деганда “саҳий” маъноси, “фалончини қўли юпқа”, деганда эса “камбағал” маъноси. Демак, юқоридаги қоидамизга кўра “яд”нинг ҳақиқий маъносини Аллоҳга нисбат бермаймиз. Яни: “яд”дан мурод азо маъносидаги “қўл” эмас. Нега бундай деяпмиз? Чунки, бундай ҳукм чиқаришимизни ақлий ва нақлий далиллар тақазо қилади.

Билим юрти мударриси:
Иқболжон домла Қамбаров тайёрлади.

Load More In МАҚОЛАЛАР