НАФС ДЎСТ БЎЛМАЙДИ

0
16

Инсон бу дунёда яшаб, ҳаёт кечирар экан унинг кўнгли кўп нарсаларни тусайди. Бир маротаба келадиган бу ҳаётда ҳамма ҳам яхши яшашни хоҳлайди. Лекин бу дунёда яхши яшаш билан бирга мазмунли ҳаёт кечириш, халқига манфаат етказиш, наъмунали из қолдириш, қолаверса, охиратни ўйлаб ҳаёт кечириш мусулмон кишининг шиоридир.

Нафс ҳеч қачон дўст бўлмайди. У ёлғиз ўзини ўйлайди. Ҳар қанча бўйсингансари семириб, кучайиб бораверади. Охир оқибатда биргина нафсини истаги билан оиласини ташлаб кетувчи, ватанини сотувчи, оғир жиноятларни қилувчи, хатто, динидан юз ўгирувчи инсонлар юзага келади. Тарихда Фиръавн, Тутан Хомон, Намрут каби нафсига эргашиб ҳаёти фожиали якун топган кишалар кўп. Бундай инсонлар бизларга ибрат бўлиб, ҳаётда тўғри йўлни топиб яшаш асл саодатни таъминлайди.

Азиз ёшлар Сизлар ҳам нафсингизга алданиб турли алдовларга учиб ҳаётингизни арзимас нарсаларга сарфламанг.

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

мударриси Саид Афзалхон ЗИКИРЯЕВ

Load More In МАҚОЛАЛАР