Одамларга “не”лар бўлмоқда

0
517

Дунё қизиқ кўряпмиз секин,

Кимдир сўзим оғир олмоқда.

Кимларгадир тамошо текин,

Одамларга “не”лар бўлмоқда.

 

Дўст дўстини қолдирса ёлғиз,

Хатто қулар кўкдаги юлдуз,

Юраклар зор йиғлайди унсиз.

Кўнгиллар кўп ғамга тўлмоқда,

Одамларга “не”лар бўлмоқда.

 

Ўз жигарин яқин билмаса,

Фарзанд, ота сўзин илмаса,

Она тунлар зор-зор йиғласа.

Оқибат ҳам сўниб бормоқда,

Одамларга “не”лар бўлмоқда.

 

Ўз боласин қотили бўлса,

Туғилмасдан ўлдириб турса,

Кимдир фарзанд дея зор юрса.

Бешиклар ҳам бўшаб қолмоқда,

Одамларга “не”лар бўлмоқда.

 

Охиратни унутди инсон,

Тугамоқда тобора имкон,

Келдимикан, ё охир замон.

Бизга шайтон четдан кулмоқда,

Одамларга “не”лар бўлмоқда.

 

Дунё қизиқ кўряпмиз секин,

Кимдир сўзим оғир олмоқда.

Кимларгадир тамошо текин,

Одамларга “не”лар бўлмоқда.

 

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси Муҳаммад Али ЛАТИБЖОНОВ

  • Муножот ва ибрат

    Кўринди бу кеча гулда муножот, Забони ҳол билан кечди мулоқот. Дедим: “Эй гул, нечун чеҳра…
  • Arab tilidagi afzallik

    E’rob (fleksiya) arab tilining o‘ziga xos bir belgilaridan biridir. Arab tilida  E’rob (fl…
  • Mahmudxo‘ja Behbudiy

    Mahmudxo‘ja Behbudiy (1875–1919) – Turkiston jadidchilik harakatining eng yetuk namoyandal…
Load More In АДАБИЁТ