МАҚОЛАЛАР Осмонни қушлар учиши учун мослаб қўйган ким? 30 апреля, 2024 0 195 Осмонни қушлар учиши учун мослаб қўйган ким? Наҳл сураси: أَلَمْ يَرَوْا۟ إِلَى ٱلطَّيْرِ مُسَخَّرَٰتٍ فِى جَوِّ ٱلسَّمَآءِ مَا يُمْسِكُهُنَّ إِلَّا ٱللَّهُ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَأايَٰتٍ لِّقَوْمٍ يُؤْمِنُون 79. Осмон ҳавосидаги беминнат бўйсундирилган қушларга қарамайдиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. Само бушлигида канот кокиб турган кушни кўрамиз-у, бироқ унга эътибор бермаймиз. Чунки уларни доимо шу ҳолатда кўриб ўрганиб қолганмиз. Бизга ўзи шундай бўлиши шартга ўхшаб туюлади. Даҳрийлар тили билан айтганда, Табиат қонуни бўлиб кўринади. Лекин ўзимизга, ўша қонунни ким жорий қилди, деган саволни бериб кўрмаймиз. Қалби уйғоқ инсонгина ўзини ўзи саволга тутади ва жавоб излаш жараёнида ҳақиқатга эришади. Қушни яратиб, унга қанот берган ким? Нима учун ҳамма қанотлилар учавермайди? Осмонни қушлар учиши учун мослаб қўйган ким? Бу ва бунга ўхшаш саволларнинг жавоби битта – қодир Аллоҳдир. Ҳа, уларни осмонда: …фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос. Уларни ҳавода ушлаб турадиган бошқа зот йўқ. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир. Ҳа, бундай оят-белгиларни англаб етиш учун иймон керак. Манбалар асосида Билим юрти мударриси Акрамхон домла Суяров тайёрлади.