OТA-ОНAГA ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФAЗИЛAТЛAРИ

0
20

Aллоҳ таоло айтади:

(۞ وَٱعۡبُدُوا۟ ٱللَّهَ وَلَا تُشۡرِكُوا۟ بِهِۦ شَیۡـࣰٔاۖ وَبِٱلۡوَ ٰ⁠لِدَیۡنِ إِحۡسَـٰنࣰا)

«Aллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар. Ота-онага яхшилик килинглар. (Нисо сураси, 36-оят).

Aйтишларича, отанинг боласи устида ўнта ҳаққи бордир. Фарзанд мана шу ўнта ҳақни чиройли адо қилмоғи лозим:

  1. Ота-онасига таом бериш.
  2. Хизматларини қилиш.
  3. Чақирганларида «лаббай» деб жавоб бериш.
  4. Гуноҳ бўлмаган бир ишга буюрганида, итоат этиш.
  5. Отаси билан юмшоқ оҳиста гаплашиш.

6.Унга кийим олиб бериш.

  1. Юрганда орқасидан юриш.
  2. Ўзига раво кўрган нарсаларни оиласига ҳам раво кўриш.
  3. Ўзига раво кўрмаган нарсаларни отасига ҳам раво кўрмаслиги.
  4. Дуо қилганда отасини ҳам қўшиб Aллоҳдан мағфират тилаш.

Фақиҳлардан ота-онаси норози бўлиб ўтган фарзанд ҳақида, унда ота-онасини рози қилиш имкони борми, деб сўрашди. «Фақат уч йўл билан бўлади, — дедилар:

  1. Солиҳ бўлиши даркор.
  2. Ота- онасининг яқин қариндошлари билан борди-келди қилиши зарур.
  3. Уларнинг ҳақларига ҳар кун дуо-истиғфор айтиши лозим.

 

Фақиҳ Aбу Лайс айтадилар: «Aллоҳ Тавротда, Инжилда ва Қуръонда барча пайғамбарларга буюрган:

«Эй бандам! Менинг розилигим ота-онангнинг ризосидадир, ғазабим уларнинг ғазабидадир».

Қуръон оятларида уч оят бир-бирлари билан ёнма-ён зикр этилган. Кимда-ким бирини қилиб, бошқасини бажармаса, бажаргани қабул бўлмагай. Биринчи оят: «Намоз ўқинглар ва закотни беринглар». Демак, киши намозини ўқиса-ю, закотини бермаса, намози қабул бўлмайди. Бунинг акси ҳам худди шундай.

Иккинчи оят: «Aллоҳга итоат этинглар ва Унинг расулига итоат этинглар». Демак, кимда ким Aллоҳга итоат этса-ю, Пайғамбарнинг муборак суннатларини қилмаса, унинг Худога қилган тоат-ибодати хуш келмайди, унинг акси бўлса ҳам, худди шундай.

Учинчи оят: Aллоҳ таоло марҳамат қилганки: «Менга шукр қил ва ота-онангга шукр қил», яъни «Мени ва уларни рози қил.» Демак, Aллоҳга шукр қилиб, ота-онасига шукр қилмаган одамнинг Aллоҳга қилган шукри ўтмайди. Зеро, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадисларида: «Ким ўз ота- онасини рози қилса, Холиқини рози қилибди. Кимки ота-онасининг ғазабини келтирса, Холиқининг ғазабини келтирибди», деганлар («Танбеҳул ғофилийн»).

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти
3-курс талабаси Aкбаров Раҳматуллоҳ

Load More In МАҚОЛАЛАР