Пайғамбарлар зийнатланган амал

0
106

Дунёда шундай бир амал борки, бутун инсон шу амални олдида тис чўкади. Бутун пайғамбарлар ҳам у амал билан зийнатланган. Бу амални қайси бир банда ўзида мужассам қилса, бутун пайғамбарлар хулқланган хулқни ўзида мужассам қилибди. Бу амал мулойимликдир.
Мулойимлик, ҳалимлик инсонга Аллоҳ таъоло тарафидан берилган энг катта дунё ва охират бойлигидир. Кимга Аллоҳ таъоло шу бойликни ато этган бўлса, буни маҳкам тутсин ва қадирласин. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳам умматларини доим мулойим бўлишга тарғиб этади.
Ойша онамизга р.а. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. айтдилар: “Эй Ойша, кимга халимликдан насиба берилса, албатта, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди. Ким ҳалимлик насибасидан махрум этилса, дунё ва охират яхшилигидаги насибасидан махрум бўлибди”-дедилар.
Мулойимликни бутун оламлар Роббиси яхши кўрган.
Абу Ҳурайра р.а. Пайғамбаримиз с.а.в. “Аллоҳ таъоло рафиқдир яъни мулойимдир ва мулойимликни яхши кўради. Ғазаб билан олинмаган нарса мулойимлик билан олинади”- дедилар.
Аллоҳ таъоло барчамизни дунё ва охират калити бўлган мулойимлик сифати ила зийнатласин.

Илмий тадқиқотлар мухандиси:
Муҳаммадюусуф Хошимов.

Load More In МАҚОЛАЛАР