ЯНГИЛИКЛАР Президентимиз Каъба ичида халқимиз ҳақига дуо қилдилар 19 августа, 2022 0 236 Умра амалини адо этаётган давлатимиз раҳбари Каъбаи муаззама ичида халқимиз ва она-Ватанимиз ҳақига дуо қилдилар. Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари умра ибодати давомида ҳамроҳлик қилмоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Байтуллоҳга кирса, савобга кирибди. Гуноҳдан ва мағфират қилинган ҳолда чиқибди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Набий алайҳиссалом: “Ким Каъба ичига кириб, унда намоз ўқиса гуноҳларидан (худди) онасидан туғилган кунидек (пок) бўлиб чиқади”, деганлар (Имом Фокиҳий ривояти). Аллоҳ таоло ибодатларни қабул, дуоларни мустажоб айласин!