ЯНГИЛИКЛАР ҚАБУЛ_2020 20 июня, 2020 0 1,430 Диний муассасаларига абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш тартиби: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда ? qabul.muslim.uz ?сайти орқали қабул қилинади. Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига: шу жумладан «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом таълим муассасасида: – 2020 йилнинг 20 июнидан — 10 июлигача (шу куни ҳам). Талаб қилинадиган ҳужжатлар: – паспорт (электрон шаклда); – аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда; – тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда юборилиши сўралади.