МАҚОЛАЛАР Қачонки унутсанг, Роббингни эсла 30 апреля, 2024 0 177 Қачонки унутсанг, Роббингни эсла Каҳф сураси: وَلَا تَقُولَنَّ لِشَا۟ىْءٍ إِنِّى فَاعِلٌ ذَٰلِكَ غَدًا 23. Зинҳор бир нарсани: «Буни эртага албатта қилгувчиман», дема. إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ وَٱذْكُر رَّبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَىٰٓ أَن يَهْدِيَنِ رَبِّى لِأَقْرَبَ مِنْ هَٰذَا رَشَدًا 24. Магар: «Аллоҳ хоҳласа», дегин. Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: «Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса», дегин. Инсоннинг ҳар бир ҳаракати, иши, ҳатто нaфac олиб-чиқариши ҳам буткул Аллоҳнинг иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло хоҳласа, бўлади, хоҳламаса, булмайди. Шунинг учун инсон бу хакикатни бир лахза хам унутмаслиги, келажакдаги режа ва ишларини Аллохнинг хохишига боғлаб гапириши керак. «Зинхор бир нарсани: Буни эртага албатта килгувчиман», дема, магар: «Аллох хохласа», дегин». Яъни келажакда бирон иш қилмоқчи бўлсанг доимо, «Иншааллоҳ қиламан», дeб айт. Чунки келажак сенга нисбатан ғайбдир. Сал ўтиб нима бўлишини ўзинг билмайсан. Шунинг учун келажакдаги ҳар бир ишни Аллоҳ хоҳласа, қиламан, деб зикр этгин. «Иншааллох» дейишни: Қачонки унутсанг, Роббингни эсла. Яъни унутиб қўйган бўлсанг, ёдингга тушиши билан дарҳол эсла: …. ва: Шоядки, Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса, дегин». Доимо яхширокка якин булишни умид қилгин ва шунинг учун ҳаракат этгин. Манбалар асосида Билим юрти мударриси Акрамхон домла Суяров тайёрлади.