МАҚОЛАЛАР Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар (савол-жавоб) 6 июля, 2022 0 258 – Қурбонликка қандай ҳайвонларни сўйса бўлади? – Қўй, эчки, сигир, туя каби туёғи ёриқ ҳайвонларни қурбонликка сўйиш дуруст. – Товуқ, ғоз ва отга ўхшаш ҳайвонлардан қурбонлик қилса бўлмайдими? – Дуруст бўлмайди. – Қўй, эчки неча киши учун қурбонликка кифоя қилади? – Ҳар бири бир киши учун кифоя қилади. – Сигир, туя неча киши учун қурбонликка кифоя қилади? – Бир кишидан то етти кишигача. – Етти киши жам бўлиб бир сигирни қурбонлик қилсалар, гўштини қай тарзда бўлиб оладилар? – Тарози билан ўлчаб оладилар. – Қурбонликнинг териси нима қилинади? – Фақирларга берилади ёки сотиб пули садақа қилинади. – Терини масжид имомига берса бўладими? – Агар фақир бўлса, берса бўлади. – Қурбонлик қилган киши қурбонлигининг гўштини нима қилади? – Фақирларга улашади ва зиёфат қилади ҳамда ўзининг оила аъзоларига улашади. – Қурбонликни ким бўғизлайди? – Қурбонлик қилган киши бўғизлашни яхши билса, ўзи бўғизлайди, билмаса, бошқа бир кишига сўйдиради, ўзи устида дуо қилиб туради. – Қурбонлик қилинадиган қўй ёки эчки неча ёшли бўлиши керак? – Бир яшар бўлиши керак. – Олти ойлик қўйни қурбонлик қилса, бўладими? – Агар ўша қўй семиз ва жуссаси бир яшар қўйнинг жуссасидек катта бўлса, дуруст бўлади. – Қурбонлик бўладиган сигир ва ё ҳўкиз неча яшар бўлмоғи керак? – Икки яшар. – Туя неча яшар бўлмоғи лозим? – Беш яшар. – Девона, қўтир, қирчанғи, шохсиз, ахта қилинган ҳайвонлар қурбонликка ярайдими? – Ҳа, ярайди. – Қандай ҳайвонлар қурбонликка ярамайди? – Ниҳоятда ориқ, юролмайдиган, оқсоқ, қулоғининг ё думининг учдан биридан ортиқроғи кесик бўлган ҳайвонлар, бир ё икки кўзи кўр, оғзида ҳеч бир тиши қолмаган ҳайвонлар қурбонликка ярамайди. – Қурбонлик учун қайси ҳайвонлар афзалроқ? – Оқ ёки кўк рангли катта шохли, аъзоси саломат, семиз қўчқор афзалдир. «Ибодати исломия» китобидан