ADABIYOT Рамазон кечалари 19 мая, 2018 0 692 Кундуз каби обод ва маъмур, Кўк тоқида ой турар мағрур, Таровеҳлар ичраким масрур Рамазоннинг ойдин тунлари… Хатми Куръон яшнатар дилни, Ёшлатади кўзни, кўнгилни, Бошлаб келар қароққа Нилни Рамазоннинг ойдин тунлари… Дуоларким шодланиб учгай, Иншоаллоҳ, ижобат қучгай, Қаро-қаро гуноҳлар ўчгай, Рамазоннинг ойдин тунлари… Ёмон нафсин этолган безор Саждаларда то саҳар бедор, Уйкуларни айламиш бемор Рамазоннинг ойдин тунлари… Зикр нури сочгай тароват, Тўхтамайди, такбир, саловат, Тафаккур ҳам бергай ҳаловат Рамазоннинг ойдин тунлари… Мағфирату раҳматлар ташир, Дарё каби савоблар тошур. Субҳи содиқ бағрига шошур Рамазоннинг ойдин тунлари… Билим юрти мударриси Ўткирбек Мадумаровнинг “Бу сенинг ёдинг” шеърий тўпламлар китобидан