Рамазон муборак

0
778

Рамазон рўзасини фарз қилган, “унинг савобини фақатгина Ўзим бераман”, деган Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлигига мос ва хос ҳамду санолар бўлсин!

Рўзанинг йўл-йўриқларини сизу бизларга илм берган, икки олам сарвари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга дуруди саловотлар бўлсин!

Ассалому алайкум азиз юртдошлар ўлкамизга ойларнинг сарвари ва саййиди, ўн бир ойнинг султони, Аллоҳнинг муборак Китоби Қуръони карим нозил бўлган ой, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал моҳи Рамазон ташриф буюрди. Барчаларингизни ушбу орзиқиб, интизор кутилган Қуръон, тақво, шафқат, барокат, раҳмат, мағфират, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, жаннатга эришиш ва дўзахдан озод бўлиш ойига эсон-омон етишганимиз муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Яхшиликлар, савоблар кўпайтирилиб бериладиган ушбу ойда барча ибодатларни, солиҳ амалларни Пайғамбаримиз алайҳиссалом суннатларига мувофиқ адо этишимизга муяссар айлашини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти маъмурияти

Load More In БИЛИМ ЮРТИ