Ризқ ажойиботлари

0
140

Али Тантовий ҳикоя қилади:
Ушбу воқеани менга Афғонистоннинг Мисрдаги собиқ элчиси шайх Содиқ Мажийдий айтиб берган эди. Уни зудлик билан муҳим бир вазифани бажариш учун собиқ СССРга юборадилар. У борадиган ерларида ҳалол жонлиқлар сўйилишини аниқ билмагани учун ташвишга тушади ва уйидаги иккита товуқни сўяди. Аёли сафари учун унга сўйилган товуқларни пишириб беради. Тошкентга етиб келганида бир мулла киши меҳмон қилиш уни уйига чақиради. Мажийдий унинг уйига пишган товуқларни олиб боришга хижолат бўлиб турганда йўлда бир муслима аёлнинг фарзандлари билан турганини кўриб қолади. Уларнинг юзидан оч эканлари билиниб турар эди. Уларга товуқларни бериб юборади. Озгина вақтдан кейин у кишига топшириқ ўзгаргани ва ортга қайтиш борасидаги телеграмма етиб келади..

У кишининг мазкур сафари фақат бир иш учун бўлган эди. У ҳам бўлса уйида турган товуқларни пишириш ва уларни тўрт минг мил юриб бориб юқорида айтилган аёл ва болаларига етказиш. Товуқлар уларнинг ризқи эди..
Ризқларни ўз эгаларига буюк ҳикмати ила етказувчи Аллоҳ таоло ҳар қандай айб ва нуқсондан пок зотдир.
Субҳаналлоҳ…

Таълим муассасаси матбуот котиби Зуҳробиддин Олимов таржимаси

Load More In МАҚОЛАЛАР