МАҚОЛАЛАР Ризқнинг торайиши сабаблари 16 января, 2023 0 16 Бир киши Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳунинг олдига келиб, ризқининг торлигидан шикоят қилди. Али розийаллоҳу анҳу: – Эҳтимол сен тўмтоқ қалам билан ёзарсан? – деди. У: – Йўқ, – деди. Ҳазрат Али: – Эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсан? – деди. Ҳалиги киши: – Йўқ, – деди. Ҳазрат Али: – Эҳтимол ўзингдан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрарсан? – деди. У: – Йўқ, – деди. Али каррамаллоҳу важҳаҳу: . – Эҳтимол бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсан? – деди. У: – Йўқ, – деди. Ҳазрат Али: – Эҳтимол ота-онангнинг ҳаққига дуо қилмай қўйгандирсан? – деди. У: – Ҳа, – деди. Шунда Али розийаллоҳу анҳу: – Уларни эслаб тургин. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман. У зот: “Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади”, деганлар, – деди. Ҳар намоздан кейин икки дақиқангизни ота-онангизга дуо қилишдан қизғанманг. Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ