#Рухий_тарбия #Нафс_тарбияси

0
208

Нима учун Аллоҳ биз учун оғиз, тишлар, ва ошқозонни яратиб, кейин рўза тутинглар, деб буюради?

Мустафо Маҳмуд ўзининг «Ислом нима?» номли китобида қуйидаги сўзларни келтиради:

“Мунозара ҳасталигига чалинганлар доим: «Нима учун Аллоҳ биз учун оғиз, тишлар, томоқ ва ошқозонни таом ейишимиз учун яратиб, кейин рўза тутинглар, деб буюради? Яна гўзаллик ва шаҳватни яратиб, кўзларингизни тийинглар, иффатли бўлинглар, деб буюради. Шу иш маъқулми?» деб сўрашади.
Мен уларга, бир томондан бу гапингиз мантиқан тўғридир, бу ақлга тўғри келади, деб айтаман. Шунингдек, Аллоҳ таоло отни минишинг, бошқаришинг ва бўйсундиришинг учун берган, у сени миниб, бошқариши ва бўйсундириши учун эмас. Тана аъзоинг ҳам шу каби унга ҳукмронлик қилиб, бошқариб, тушовлаб, ўз мақсадинг йўлида ишлатиш учун яратилган. Аксинча эмас, яъни, у сени бошқариб, шаҳват орқали устингдан ҳукмронлик қилиши учун яратмаган.
Балки, шаҳватга ҳукмронлик қилиб, ҳавойи нафсни бошқариб, ошқозонни тушовлаш ҳақиқий инсоннинг аломатидир. Демак, сен яхши кўрган нарсанг учун курашиб, нафсинг истамаган нарсани бажариш орқали ҳақиқий инсонга айланасан.
Аммо бор ғаминг қорнинг ва шаҳватингга бўйсуниш бўлсачи, у ҳолда сен таёқ билан туртиладиган, ем-хашак ҳаракатга келтирадиган ҳайвонга айланасан, қоласан.
Ахир Аллоҳ бизни бу нарса учун яратмаганку?!”

Билим юрти мударриси:
Иқболжон домла Қамбаров тайёрлади

Load More In МАҚОЛАЛАР