Саҳобалар қилмаган ишларнинг ҳаммаси ҳам бидъати залола эмас

0
165

Саҳобалар орасида жума билан табриклаш одати мавжудлиги ҳақида хабар келмагани ростдир, бироқ салафларнинг бу табрикдан қайтарганларини ҳам ҳеч ким исбот қила олмайди. Бугун саҳобалар орасида урф бўлмаган ҳамма амалларни йўққа чиқариш, бидъат деб рад қилиш фикр доираси тор, калта ўйловчи кимсаларнинг хато хулосасидан бошқа нарса эмас. Ўша «саҳобалар қилмаган ишни қилиш бидъат бўлади» деб юрганларнинг ўзлари қилиб юрган амалларини тафтиш этиб, ичидан саҳобалар қилмаганларини ажратиб бир рўйхатга тизилса, камида уч-тўрт жилд китоб бўлса, ажаб эмас. Бу ҳақда марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳам интернет орқали йўлланган саволга жавоб тариқасида айтиб ўтганла

Қолаверса, Ислом аслларига зиддияти бўлмаган янги амаллар шаръан мақбул эканини билдириб турувчи Расулуллоҳ жанобларининг ушбу ҳадиси ҳам бор:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : «من سن في الإسلام سنة حسنة فله أجرها وأجر من عمل بها بعده من غير أن ينقص من أجورهم شىء، و من سن في الإسلام سنة سيئة كان عليه وزرها و وزر من عمل بها من بعده من غير أن ينقص من أوزارهم شىء رواه مسلم .

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки агар Исломда бирорта яхши янгиликни пайдо қилса, ўша пайдо қилувчига (у янгилиги учун) ажр бордир ва ўша амални ундан кейин давом эттирганларнинг ажридан ҳам камайтирилмаган ҳолда бир ҳисса улуш бордир. Агар кимки Исломда бирор ёмон янгиликни пайдо қилса, ўша пайдо қилувчига (у янгилиги учун) гуноҳ бордир ва ундан кейин ўша амални давом эттирганларнинг гуноҳидан ҳам камайтирилмаган ҳолда бир ҳисса бордир» (Имом Муслим).

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, яхшиликнинг чегараси йўқ ва ҳар бир инсон яхши ва ёмон янгилик пайдо қилиши мумкин. Исломда кимки яхши янгилик пайдо қилса, унга ажр бор ва у амал мақбулдир. Мабодо ёмон янгилик пай-

до қилса, мардуд бўлиб, у учун гуноҳ бордир. Амалларнинг яхши ва ёмонлиги эса шариат аслларига мос ва зидлиги билан ўлчанади.

Билим юрти мударриси Б.Тожибоевнинг ““Салафий”ларга илмий раддиялар” китобидан

Билим юрти матбуот хизмати

Load More In МАҚОЛАЛАР