МАҚОЛАЛАР ТАНГ ҲОЛАТ 1 февраля, 2019 0 649 Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига бир киши ҳолати танглигидан шикоят қилиб келди. У зотга ўзининг беш дирҳам эвазига ишлайдиган ишчи эканлигини ва унга беш дирҳам етмаётганини айтди. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ унга иш берувчининг олдига бориб ундан иш ҳақини беш дирҳамнинг ўрнига тўрт дирҳамга камайтиришини талаб қилишни буюрдилар. Киши у зотнинг мақсадларини тушунмасада буйруқни бажарди. Бир оз вақт ўтгандан кейин киши қайтиб келди ва Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳга: “Аҳволим яхшиланмади. Муаммо давом этмоқда”, деди. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ унга иш берувчининг олдига қайтишни ва ундан иш ҳақини тўрт дирҳам ўрнига уч дирҳамга камайтиришни талаб қилишини буюрдилар. Киши кетди ва Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ ундан талаб қилган нарсани ажабланиб амалга оширди. Бироз вақт ўтгач киши Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига келди ва нисҳатлари учун у кишига ташаккур изҳор қилди. Яна у зотга ўшандан кейин уч дирҳам эҳтиёжларининг барчасини қоплаб ундан кейин ҳам ортиб қоладиган бўлганини айтди. Киши Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳдан ўзи билан содир бўлган бу воқеъани баён қилиб беришларини сўради. Шунда Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ у кишига шундай хабар бердилар: у бошидан фақатгина уч дирҳамга лойиқ иш қилаётган бўлган. Шунинг учун қолган икки дирҳам унинг ҳаққи бўлмаган. Ўша дирҳамлар унинг молига аралашганда қолган молдан ҳам баракани тортиб олган. Шундан сўнг Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ қуйидагича шеър ўқидилар: Ҳаромни ҳалолга қўшди уни кўпайтириш учун Ҳаром ҳалол ичига кирдида уни сочиб ташлади. Билим юрти мударриси Ғуломиддин Мелибоев (Муҳсин Жабборнинг “Қисасун алламатнил ҳаяту”, китоби асосида тайёрлади)