Тариқат асли — илму ирфондир

0
198

Тариқат асли — илму ирфондир

(Сохта тариқатчиларга раддия)

1-қисм

Мана, инсоният 21-асрга ҳам қадам қўйди. Бундан юз йил олдин арава одам боласи учун энг қулай ва илғор техника эди. Бугун эса жуда илғор ҳайратланарли даражада техника воситалари одам боласининг хизматида. Ҳаётимизнинг ҳар соҳасида кун сайин янгиликлар, қулайликларга эга бўлмоқдамиз. Кечагина орзу бўлган кўп нарсалар бугун амалий ҳаётда. Лекин бир нарсага эришиш ҳали-ҳамон қийинлигича, машаққатлигича қолмоқда. Бу комил инсонликдир. Хўш, комил инсонийлик нима ўзи? Банда ўз ҳолу ҳаётининг асл моҳиятини англаб етмоғидир. Нафсий орзуларнинг дастидан қутулмоғи, ичу ташини комил сифатлар билан безамоғидир. Парвардигоримиз сизу бизга комил инсон бўла олиш бахтини қўлга киритишимиз учун юборган. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳис салом  бир ҳадиси муборакларида шундай дейдилар: “Мен гўзал ахлоқни мукаммал қилувчи қилиб юборилдим” (Имом Молик ривояти).Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ давлатимиз раҳбариятининг бевосита раҳнамолигида Ватанимизда яшаб, башариятга ибратомуз нурли йўл қолдириб кетган аждодларимиз меросига диққат қаратилди. Бу меросга кун сайин зиёлиларимиз ва омма ўртасида қизиқиш ортиб бормоқда. Бу бир томондан, ўз тарихимиз, аждодларимиз ҳаётини яхши билиб олишга, иккинчи томондан, келажак ишларимиз дастури амалига замин ҳозирлайди. Тасаввуф, бу-нафс тарбиясидир. Инсон зоти нафсини тарбия қилмасдан, комил инсон бўлиши мумкин эмас. Комиллик учун нафс тарбияси, уни назорат этиш қуввати лозим, яъни инсоннинг иродаси кучли бўлиши керак. Тасаввуф таълимоти вужудга келган даврда халқни ягона мақсад атрофида бирлаштирган, жамиятнинг турли табақалари ўртасида дўстлик, биродарлик ришталарини илдиз отишга замин яратган. Фиқҳ, тафсир, калом ва бошқа зоҳирий илмлар каби тасаввуф илми  ҳам ҳижрий иккинчи, учунчи асрларда пайдо бўлди. Бу илм Ислом жамиятида пайдо бўлган шаръий илмлардандир. Тасаввуф илмининг асоси: дунёнинг зебу-зийнати, айшу ишратларидан юз ўгириб, ризқу рўзни пешона тери билан ҳалолдан топиш, Аллоҳ берганига қаноат қилиб, бировнинг молига кўз олайтирмаслик, кўнгилни Ҳаққа бериб, тоат-ибодатга астойдил бел боғламоқдир. Бу илмга биринчилардан бўлиб, тобеъинларнинг улуғларидан бири Ҳазрати Алининг шогирдлари Ҳасанул-Басрий асос солдилар. У зот саҳобаи киромлардан бир юз ўттизтаси билан мулоқотда бўлганлар. Насаб жиҳатидан Ҳзрати Умар (р.а)нинг набираларидир. Ҳижрий  биринчи ва иккинчи асрларда Увайс ал-Қараний, Жаъфар Содиқ, Суфёни Саврий, Абдуллоҳ ибни Муборак, Фузайл ибн Аёз каби машҳур зоҳидлар яшаган. Бу зотларнинг ҳар бири тасаввуф ахлоқининг бош мавзуларидан бирига катта эътибор бериб, тасаввуф пойдеворларини қурганлар. “Тариқат” сўзининг маъноси йўл демак. Яъни илоҳий маърифатни эгаллашга бел боғлаган кишининг руҳий-ахлоқий камолот йўли. Тариқатни тасаввуфнинг амалий қисми деб таърифлайдилар. Тариқатга эса аввало шариатни яхши билиб кейин ўтилади.  Шайх Нажмиддин Кубро ҳазратлари шариатни кемага, тариқатни денгизга, ҳақиқатни денгиз тубидаги дурга қиёс қилганлар. Кимки дурни олмоқчи бўлса, кемага чиқиб денгизга тушиши керак бўлади. Шу тартибга амал қилмаса, дурга эриша олмайди. Шунинг учун мусулмонлардан биринчи бўлиб, шариат талаб қилинади.
Шариат бу –Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқлари ҳамда Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг суннатларидан иборат. Шариат хукмларини бажармаган киши тариқатни мутлақо тушунмайди. Шариат тариқат олдидаги биринчи зинапоя ҳисобланур. Қуйидаги бу сўзни исботлайди:
Шариат айтадур ўлдир илонни! Тариқат айтадур, оғритма жонни!
Машойихлар шариатни ерга, тариқатни шу ердаги дарахтга, ҳақиқатни эса дарахтнинг мевасига қиёс қилишган.

“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таьлим муассасаси мударриси: Муҳаммадюсуф домла  Тўрақулов.

Load More In МАҚОЛАЛАР