МАҚОЛАЛАР «Учинчи (ювиш) шарафдир, тўртинчиси исрофдир» 6 декабря, 2023 0 33 «Исроф» сўзи араб тилида «чегарадан чиқиш» ва «бир нарсани қасддан унутиш» деган маънони англатади. «Фалон ишда исроф бўлди», деган жумла миқдоридан ортиқча сарф бўлди, маъносини билдиради. Ҳадиси шарифда: «Учинчи (ювиш) шарафдир, тўртинчиси исрофдир», дейилган. «Исроф» сўзи моддий ёки маънавий мақсадда ишлатилиши мумкин. Роғиб Асфиҳоний айтади: «Инсон қиладиган ҳар бир ишда ҳаддан ошиш исрофдир». Аммо бу сўз кўпроқ сарф-харажат қилишда ишлатилади. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи: «Аллоҳ таолонинг тоатидан бошқага қилган нафақанг, агар жуда оз бўлса ҳам, исрофдир», деган. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ: «Овқат тановул қилишда исрофга йўл қўйманглар, чунки унда ақл ва бадан учун зарар бор», дедилар. Куни кеча ижтимоий тармоқларда исроф борасида хабар берилди. Маълумотга кўра, айни пайтда пойтахтимизда энг кўп чиқиндига ташланадиган маҳсулот бу — нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари экан. Бу маҳсулотларни йилдан-йилга чиқиндига ташлаш ҳолатлари ортиб бораётгани маълум қилинган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида бир кунда 2 минг 300 тонна чиқинди йиғиб олинса, шундан 3 тоннага яқини нондан иборатлиги ёзилган. Азизлар ушбу сатрларни қоралашдан кўзланган мақсад молу мулкни зое қилишдан сақланмоғимиз ва исрофнинг луғатдаги ва истилоҳдаги маъноларини яхши билиб олиш ҳамда эслатма беришдир… Давоми бор… Манбалар асосида: Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта- махсус ислом билим юрти мудири: Рустамжон домла Маҳмудов тайёрлади