2019 йилнинг 30 сентябрь куни билим юртининг 2019-2020 ўқув йили учун ишлаб чиқилган маънавий-маърифий тадбирлар режаси 3-банди ижросини таъминаш ҳамда билим юртида “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни”ни муносиб нишонлашлик мақсадида “Устозлар сизга таъзим” мавзусидаги бадиий-адабий кеча ташкил қилинди. Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида бўлиб ўтди. Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди. Қуръон тиловатидан сўнг буюк уламоларимиз, билим юртида фаолият кўрсатиб ўтган улуғ устозлар руҳларига бағишланди. Тадбирни билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Рустамжон домла Маҳмудов кириш сўзи билан очиб, билим юртида фаолият кўрсатаётган барча устоз ва мураббийларни “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” билан муборакбод этиб, ушбу машаққатли ва шарафли касбни бажаришда куч-қувват, шижоат ва оилаларига тинчлик ва хотиржамлик тилади. Нотиқ ўз сўзида давом этиб, билим юртимиз мудири Мирзамақсуд домла Алимовнинг ҳизмат сафарида бўлиб турганлиги сабабли ушбу тадбирда иштирок этаолмаётганлигини айтиб, Мирзамақсуд домла Алимовнинг билим юрти устоз мураббийларига йўллаган байрам табригини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг ушбу сана муносабати билан йўллаган байрам табрикларини етказиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов жанобларининг “1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан билим юрти устоз мураббийларига йўллаган байрам табригини йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг билим юрти талабалари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш қилинди. Унда талабалар томонидан устозларни улуғловчи шеърий аъшорлар айтилди. Тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги масъул ходими Қ.Бегматов сўз олиб, билим юртида фаолият кўрсатаётган барча устоз, мураббийларни ушбу қутлуғ сана билан муборакбод этган ҳолда, вакиллик Касаба уюшмаси томонидан байрам муносабати билан билим юрти устоз мураббийлари учун ажратилган совғаларни топширди. Тадбир якунида билим юртининг барча мударрис ва мураббийларига талабаларнинг байрам муносабати билан тайёрлаб қўйилган совғалари тарқатилди ҳамда барчани байрамона тузалган дастурхонга таклиф қилинди. Билим юрти ходими Қахрамонжон ИСРАИЛОВ