Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили учун Абитуриентлардан хужжатлар қабул қилиш ишлари бошланди.

0
2,078

Билим юртида 2018 йилнинг 15-июнидан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йил 9-июндаги 01А/063-сонли буйруғи асосида б елгиланган Низом, Йўриқнома ва белгиланган қоидалар асосида билим юрти мударрислар кенгаши аъзолари иборат тузилган қабул ҳайъати аъзолари томонидан билим юртида ўқиш истагини билдирган Абитуриентлардан хужжатлар қабул қилиш ишлари бошланди.

АБИТУРИЕНТЛАРГА ЭСЛАТМА:
Билим юртига ҳужжат топширувчи Абитуриентлар умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг ҳужжатлари маънавий-маърафий билимларини синовдан ўтказган ҳолда ҳужжатлари қабул қилинади. Суҳбатдан ижобий ўтмаганларнинг ҳужжатлари қабул қилинмайди.

Абитуриентлардан билим юрти қабул ҳайътига тақдим этиладиган ҳужжатлар:
— қабул ҳайъати раиси номига ариза;
— умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;
— У-086-шаклидаги тиббий маълумотнома;
— паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);
— 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
— яшаш жойидан маълумотнома;
— яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома;
— ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақида ҳужжат (асли, ўғил болалар учун);

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
— Маънавият ва маърифат (оғзаки, ижодий имтиҳон);
— Хорижий тил (тест синови);
— Тарих (тест синови)

ИЗОҲ: Қабул имтиҳонлари топшириладиган фанлардан бериладиган саволлар умумий ўрта таълим дастури ўз ичига олган мавзулардан иборат бўлади.

2018-2019 ўқув йили учун белгиланган қабул квотаси: 30 нафар қилиб белгиланган.

Билим юрти манзили: Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Жалабек маҳалласи, Ғуломжон Ҳакимов кўчаси, 7-уй.
Телл: (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91;
Мўлжал: Андижон шаҳар 23-умумий ўрта таълим мактаби.

БИЛИМ ЮРТИ МАЬМУРИЯТИ

Load More In ЯНГИЛИКЛАР