2018 йилнинг 21 декабрь куни билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни ватанга муҳаббат, юртга садоқатли қилиб тарбиялаш ҳамда уларнинг сиёсий билимларини доимий равишда ошириб боришларини таъминлашлик мақсадида билим юрти мудири М.Алимов ва услубий бирлашма раиси вазифасини бажарувчи Т.Насирдиновлар томонидан 2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни қабул қилинишини ўрганиш бўйича билим юртининг барча талабалари иштирокида ““Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро эътирофи”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзуларида маънавият соати ташкил қилинди. Маънавият соати Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан 19.12.2018 йил куни тасдиқланган “БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида қабул қилинган “Маърифат ва диний бағрикенглик” махсус резолюциясини ўрганиш” бўйича ишлаб чиқилган дастур асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида ташкил қилинди. Маънавият соати давомида Нотиқлар томонидан Дастурда кўрсатилган мавзулар юзасидан сўз юритилар экан 2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиниши, ушбу резолюцияни қабул қилинишида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги БМТнинг юксак мингбарида туриб илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлганлигини, Ўзбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш хуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жоҳилиятга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат экани қайт этилгани, ҳужжатда «бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топшириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқот қилувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган экани. Ушбу резолюция нафақат БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватлангани, балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан ортиқ давлатлар ҳам муаллифлигида қабул қилингани, муаллифлар қаторида Қирғизистон, Ливан, Марокаш, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Озарбайжон, Жазоир, Баҳрайн, Белоруссия, Гана, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошқа давлатлар борлиги, резолюцияда таълим, тинчлик, инсон ҳуқуқлари, бағрикенглик ва дўстликнинг олға сурилиши муҳим рол ўйнаши таъкидланиши, шунингдек, дунёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун интеграция, ўзаро ҳурмат, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бағрикенглик ва ўзаро тушунишнинг муҳимлиги тан олинганлигини айтиб ўтдилар. Шунингдек, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзу юзасидан сўз юритилар экан ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жахон хамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланиши, 1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далили экани, Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан эса ҳар йилнинг 16 ноябрь кунини “Бағрикенглик куни” деб эълон қилинганини, ушбу декларацияда эътиқод ва виждон эркинлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида гапириб ўтдилар. Маънавият соати давомида талабалар ҳам фаол иштирок этдилар. Кун тартибидаги ўтилган мавзулар юзасидан талабаларнинг билим кўникмаларини янада яҳшилаш мақсадида савол жавоблар ўтказилди. Билим юрти Услубий бирлашма раиси вазифасини бажарувчи Т.Насирдинов