2019 йилнинг 26 январь кунлари билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 24.01.2019 йилдаги “Мамлакатимизда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, манзарали ва мевали кўчатларни ўтказиш ҳамда халқимиз орасида меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар, зиёратгоҳлар, уларга туташ қабристонлар, “Мовароуннаҳр” нашриёти, “Вақф” ҳайрия жамоат фонди, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва диний таълим муассасаларида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида”ги 01/А06-сонли буйруғи ижросини таъминлашлик ҳамда Республика миқиёсида Умумхалқ экологик хайрия ҳашари деб эълон қилиниши муносабати билан билим юртининг 30 нафардан зиёд мударрис, ишчи ходим ҳамда 140 нафардан зиёд талабалари иштирокида умумхалқ хайярия ҳашари ўтказилди. Ҳашар давомида билим юртининг ички ҳудудида (650 кв.м) ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 320 метр ариқлар тозаланди, билим юрти ички ҳудудида 450 метр ва ташқи худудида 400 метр бетон тўсиқларни оҳланди. Билим юрти ташқи фасад қисмидаги барча ромлар ва дарвоза артилди. Шунингдек, билим юрти ҳудудига яқин бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги биноси олд қисми майдонларида тозалов ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Билим юрти худудидаги “Хонақо” қабристонида ташкил этилган хайрия хашарида билим юртининг 2 нафар мудариис. Ходимлари ҳамда 20 нафарга яқин талабалари фаол иштирок этдилар. Хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ўтказилди. Шанбалик якунида ўзбекнинг миллий таоми бўлган ош дамланиб, барча ҳашарчилар дастурхонга таклиф қилинди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари А.Мелибоев

Load More In БИЛИМ ЮРТИ ҲАЁТИДАН