МАҚОЛАЛАР Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳунинг Эрон пошшоси Кисро саройидаги ибратли ишлари 3 июня, 2018 0 715 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Эронни фатҳ қилган улуғ саҳоба Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуни Эрон пошшоси Кисронинг мулозимлари саройда музокара қилишга таклиф қилдилар. Музокара аввалида меҳмонларни таомланишга таклиф қиладилар. Таомланиш асносида Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу дастурхонга тушган ушоқларни териб ейдилар. Буни кўрган саҳобалардан бири Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга: “Бу ер дунёнинг олий мақом подшоси Кисронинг даргоҳи, биз бу жойда ердаги ушоқларни териб есак уларнинг зеҳнида булар бир қорни оч заиф кимсалар экан булар билан катта куч сарфлаб уришишга ҳожат йўқ экан деган фикр уйғонмайдими? Шу ишни бугунча тарк қилиб туринг”- дедилар. Шунда Ҳазрат Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу ажойиб жумла билан жавоб бердилар: “Мен шу аҳмоқлларни деб Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тарк қилайми? Улар мени бу ишим учун ҳоҳласа мазаҳ қилсин, ҳоҳласа кулсин нима бўлганда ҳам мен Пайғамбаримиз соллолоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини тарк қилмайман”. Хузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз салллоҳу алайҳи васалламнинг тушган ушоқга бефарқ бўлмаслик кераклиги, чунки барака таомнинг қайси қисмида эканлигини билмаслигимиз, шунинг учун ҳам агар ушоқга бирор нарса теккан бўлса уни тозалаб олишгача ундаган ҳадисларига шу йўсинда амал қилганлар. Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонинй ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Мусулмонлар қачонки суннатга бепарво бўлсалар уларнинг бошлари мусибатдан чиқмайди. Дунё ва охират хорлигига мубтало бўладилар. Чунки инсон саодатли ҳаёт кечириши учун намунага муҳтож, энг олий намуна эса Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламдирлар. Билим юрти мударриси Абдуғафур Ниёзқулов