«ЁШЛАРНИ МУТААССИБ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК» Фитначиларнинг 15 услуби (1-қисм)

0
16

Маълумки ҳар- бир замон ва маконда тўғри йўлдан адашган тоифалар ўзларининг жирканч мақсадларини амалга ошириш учун жамиятнинг устуни бўлган ёшлардан фойдаланишади. Уларни ўз ғояларига эргаштириш учун хар қандай разилликдан тап тортишмайди. Ўзларини нотўғри йўлдалигини билишса ҳам буни бошқаларга билдиришмайди. Айниқса уларнинг баланд парвоз гапларига учиб улар сафига қўшилиб қолган ўз атболаридан яширишади.

Жамиятда парокандалик келтириб чиқарувчи бундай тоифаларнинг ўз мақсадларини амалга ошириш йўлидаги услублари замонлар ўтса ҳам деярли ўзгармайди. Замон тақазоси билан бирор янги услуб ўйлаб топишини айтмасак аксари бу йўлдаги бобокалонлари ишлатган услублари бўлади. Бундай харакатларни аввалги аждодлари ҳам қўллаганини кўпинча ўзлари ҳам билмайдилар.

Агар биз мазкур тоифаларнинг услублардан ёшларимизни огоҳ этадиган бўлсак, ёшларни уларнинг тузоғига тушиб қолишидан асрашимиз осон бўлади. Чунки ёшлар қаршисида қандай хийла найранглар борлигини билишганда уларда бу боради иммунитет шаклланиб, ёт ғояларга қарши курашишлари осон бўлади.

Энди умумий гаплардан қочиб, аниқ маълумотларга ўтамиз.

Уламоларимиз тарихдаги мусулмонларнинг таназзулини ўрганиш мобайнида бизларга йўлдан адашган тоифаларнинг бир қанча услубларини баён қилганлар. Келинг шулар билан яқинроқ танишиб чиқсак.

  1. Янги рахбарнинг қўйнига кириш.

Жамиятга янги бир рахбар тайинланса фитначилар дархол ўша рахбарнинг энг яқин одамларидан бўлишга ҳаракат қиладилар. Бу билан улар ўзларининг сиёсий мақомларини мустаҳкамлашга интиладилар. Демак ёшларимиз сунъий равишда ўзини рахбарларга оппоқ қилиб кўрсатишга уринаётганлардан эҳтиёт бўлишлари керак.

 

  1. Аламзада инсонларни ўз сафларига қўшишлари.

Одатда фитначи гурухлар кимга ёки нимага қарши чиқишаётганига қараб, қарши тарафдан аламзада бўлиб юрганларни ўз сафларига қўшиш истагида бўладилар ва бу ишни усталик билан амалга оширадилар. Қарши тарафдан норози бўлганларнинг эътирози ҳақлими ёки ноҳақданми буларга унинг қизиғи йўқ. Асосийси уларга қарши тарафда эканликлари.

 

  1. Ҳар-қандай пасткашликдан қайтмаслик.

Бу ҳам фитначи тўдаларнинг асосий белгиларидан. Ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай ишга рози бўладилар. Ҳар бир кишини ўз сафларига тортиш ва ҳар бир ҳолатдан ўз фойдаларига учун бирор нарса чиқариш учун бирорта ҳам пасткашликдан қолмайдилар. Асосийси мақсадларига амалга ошиб қолса бўлди.

  1. Бўхтон тўқиш.

Ёлғондан айбловлар, бўхтон ва тухматлар ёғдириш ва жамиятда кенг ёйиш шулар жумласидан. У келтираётган тухматлар диннинг бирор ҳукмини бажармаганлик ёки унда хато қилганлик борасида бўлса бунинг салбий оқибати жуда ҳам ёмон бўлади. Кетидан келадиган фитна шу қадар аянчлики буни ҳатто кофир ва мушриклар ҳам эплай олмайдилар. Ўзини билган бирор оддий мусулмон бундай қилмаслиги табиий. Чунки, ёлғонга алоқадор ҳар қандай фаолиятни оқибати аянчли экани ҳеч кимга сир эмас. Бу борада Ҳабибимиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ҳам бир қанча хабарлар ворид бўлган.

Бу ваъидлар уларга заррача тасир қилмайди. Агар тасир қилганида аввало бу йўлга қадам босмаган бўлар эдилар.

 

Давоми бор …..

 

«Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус билим юрти мударриси Иқболжон Қамбаров.

Load More In МАҚОЛАЛАР