«ЁШЛАРНИ МУТААССИБ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙЛИК» Фитначиларнинг 15 услуби (2-қисм)

0
142
  1. Диний шиорларни ўзларига шиор қилиб оладилар.

Бу ҳам барча замон ва маконлардаги фитначи тоифаларнинг услуби. Қилаётган иши тўғрими йўқми аҳамияти йўқ. Нобакорликларини қилибоқ гўёки диндаги бир фарз амални қилгандек такбирлар айтади. Бу билан қилган иши айнан шариат кўрсатмаси эканини уқтирмоқчи бўлади. Воқелигимизда ҳам шундай эмасми. Бунга бирор мисол келтиришга ҳам ҳожат йўқ.

 

  1. Тафтиш қилишда ўзларини Аллоҳ таолодан ҳам устун қўйишлари.

Фитначи гурухларларнинг яна бир услублари одамларнинг унутиб ёки хато юзасидан қилиб кўйган ва унга тавба тазарру қилиб покланган бўлса ҳам ўша айбларини тафтиш қилиб ҳаммага уларни осий гунохкор қилиб кўрсатиш бўлади. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Чунки уларга эргашганлар ўша айблари тафтиш қилинаётган шахсларнинг тавбалари, афсус надоматларидан бехабар бўлади. Натижада улар ҳақида нотўғри хулоса чиқариб, бундай номақбул гапларни тарқалишида ўз хиссаларини қўшадилар.

 

  1. Матнларни фақат ўзларига мос келадиганини олиб, қолган таълимотларни бузишга ҳаракат қилишлари.

Улар ўзларини Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига эргашишларини рўкач қилиб баъзи шаръий хукмларни қаттиқ ушлаб олишади. Лекин шу билан овора бўлиб бошқа хукмларни унутиб қўйишади. Ваҳоланки динни тўғри тушуниш битта ҳадис билан бўлмайди, балки шу мавзудаги барча матнларни жамлаб ўрганилса тўғри тушунча хосил бўлади.

 

  1. Оқни қора, қорани оқ қилиб кўрсатиш.

Фитна дардига учрашанлар оқни қора ва қорани оқ дейишлари оддий ҳол. Улар доимо шундай қилиб келганлар. Бундай услуб билан улар самимий, ҳалол пок бир рахбар ёки оддий мусулмонни оммага динига амал қилмайдиган, шаръий кўрсатмаларни оёқ ости қиладиган осий банда сифати намоён қиладилар.

 

  1. Сўраб суриштириб кўрмасдан нохолис маълумотларни тарқатиш.

Агар нийятлари холис бўлганида эди, аввало ўша масъаладан хабардор инсонлардан аниғини сўраб билган бўлар эдилар. Лекин уларга бу нарса керак эмас. Уларга гап сўз кўпайса, инсонлар қалбига шубха гумонлар ўрнашса бас. Уларга шу нарса керак.

 

Давоми бор …..

 

«Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус билим юрти мударриси Иқболжон Қамбаров.

Load More In МАҚОЛАЛАР