Ёшларни турли таҳдидлардан сақлаш барчамизнинг бурчимиздир!

0
26

Фарзандларнинг тарбияси ота-она зиммасига юкланган энг муҳим вазифа. Ёш авлод тарбияси эса бутун халқ ва давлат елкасидаги буюк масъулиятдир. Асосий эътиборимизни ёшларнинг тарбиясига қаратмоғимиз лозимдир.

Ҳозирги мафкуравий курашлар, маънавий таҳдидлар замонида ёшларни соф эътиқод, ота-боболар маданиятида сақлаб қолиш – жуда ҳам мушкул. Жадал ривожланаётган ахборот технологиялари асрида интернет, ундаги ижтимоий тармоқлар, телевидение, радио каби оммавий ахборот воситалари орқали ёшларимизнинг маънавиятига, эътиқодига таъсир қилиш янада осон ва қулай бўлиб қолди. Олдинги замондаги каби инсонни эътиқодидан адаштириш учун шарт-шароит, юзма-юз кўришиш каби воситаларга эҳтиёж қолмади, биргина интернет бўлса, бас.

Бежиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ривоятида: “Фарзандларингизга икромли бўлинг ва уларнинг одобини гўзал қилинг”, деб айтмаганлар. Демак, ота-она фарзандининг тарбияси гўзал бўлишига масъулдир.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши биродарига қурол билан ишора қилса, иккаласи ҳам дўзах жарлигидадир. Агар ўлдирадиган бўлса, иккаласи ҳам дўзахга тушади”, — дедилар. Ахир қандай қилиб бир юрт, бир миллат фарзандлари бир-бирларига қурол кўтаришади? Буни қандай қилиб тасаввур қилиш мумкин? Ҳозирги тинчлик замонида, давлатлар ўртасидаги гўзал, дўстона алоқалар мукаммал ўрнатилган бир даврда инсонларга қандай қилиб дўстларига қурол кўтариш ёҳуд террорлик ҳаракатини қилиш мумкин?

Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар қўлингизда бир кўчат турса, қиёмат қоим бўлиб қолса ҳам уни экиб қўйинг”, — деб марҳамат қилдилар. Террорлик ҳаракати эса буткул бунғунчилик ва вайронагарчилик ҳаракатидан иборатдир. Бу ҳадиси шарифларни ўқиган, қалбига сингдирган инсон ҳеч қачон ундай ишларга қўл урмайди.

Аллоҳ таоло Моида сурасининг 2 – оятида: “Яхшилик ва таво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”, — деб марҳамат қилди. Террорчилик ҳаракатини олиб бораётганлар эса айнан мазкур оятга зид равишда ёмонлик, фасод, бузғунчилик ва гуноҳи кабиралар йўлида ҳамкорлик қилишади.

Демак, ёш авлодлар бундай оғир таҳликадан омонда бўлишлари учун уларнинг тарбиясига жуда ҳам жиддий эътибор беришимиз лозим. Уларнинг тарбиясига масъуллар, Биз вазифамизни мукаммал адо этсак, иншааллоҳ, фарзандларимиз ҳам комил, эл-у юртига, миллатига гўзал хизматлар қиладиган ўғлон-у қизлар бўлиб етишадилар.

 

Рахматулло Умаров,

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

 ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

  • KUN HADISI

    #kun_hadisi KUN HADISI «Sayyid Muhyiddin maxdum » o’rta maxsus islom bilim…
  • Бемазҳаблар ҳақида

    “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин”, деб севикли Пайғамбаримиз…
  • Фитнанинг 11та хатар ва зарарлари

    Фитна энг кўп қон тўкилишининг энг катта сабабларидан бўлиб, фитна натижасида жамиятда тал…
Load More In МАҚОЛАЛАР