МАҚОЛАЛАР ЁШЛИКДА ОЛИНГАН ИЛМ ТОШГА БИТИЛГАН НАҚШ КАБИДИР 18 ноября, 2019 0 397 2019 йилнинг 18 ноябрь куни билим юртида 17-ноябрь “Халқаро талабалар куни” муносабати билан “Ёшликда олинган илм тошга битилган нақш кабидир” мавзусида барча мударрис ва талабалар иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида тадбир ўтказилди. Тадбирни билим ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Р.Маҳмудов очиб, барча талабаларни “17-ноябрь Халқаро талабалар куни” билан муборакбод этиб, барчаларини келгусида ўқишларида муваффақиятлар, масъулиятли ва шарафли бўлган касбни эгаллашларида шижоат ва куч-қувват тилаб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби, билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимовнинг байрам табригини барча талабаларга етказди. Тадбир давомида билим юртида таҳсил олиш давомида ўзининг ҳулқи, интизоми, фаоллиги билан бошқа талабаларга намуна бўлиб келаётган, бир қатор талабалар билим юрти ва ҳомийлар томонидан ажратилган эсталик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир якунида барча иштирокчилар байрамона тузатилган дастурхонга таклиф қилинди.Билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Р.Маҳмудов