Uncategorized МАҚОЛАЛАР Дунё бу 5 мая, 2023 0 147 Севиб кўнгил берганинг, Келиб-кетар дунё бу. Шунча йиғиб терганинг, Қолиб кетар дунё бу. Мол-у давлат ишқида, Югурасан, ёнасан. Эрта бўм-бўш идишни, Чалиб кетар дунё бу. Навқирон ёшлигинг ҳам, Гўзаллигинг ўткинчи. Қувончинг – суянчингни, Олиб кетар дунё бу. Балки юз йил яшарсан, Ундан кўпроқ эҳтимол… Бир кун чўбин отига, Солиб кетар дунё бу. Турғун ЭРДОНОВ, Пахтачи тумани Manba:muslim.uz